Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Қатар амири билан музокаралар ўтказди
Фото: 123RF
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний телефон орқали мулоқотда Туркманистон-Қатар муносабатларининг устувор масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Туркманистон раҳбарининг матбуот хизмати маълумот берди.
Давлатлараро мулоқотнинг юқори даражасидан қониқиш ҳосил қилган ҳолда, Туркманистон ва Қатар раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.
Қатар амири ва Туркманистон президенти келгусидаги битимлар ҳамда режаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни кўриб чиқдилар. Улар ҳамкорликдаги муҳим ўрин савдо-иқтисодий алоқаларга тааллуқли эканлигини алоҳида таъкидлаган ҳолда, анъанавий гуманитар ва маданий алоқаларнинг аҳамиятини қайд этиб, уларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Телефон мулоқот чоғида томонлар ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шу нуқтаи назардан икки давлатнинг нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро мувофиқлаштирилган алоқалари давом этиши таъкидланди.
Мавзуга оид
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
08:41 / 07.03.2026
Қатар нефт бозори учун жиддий хатар ҳақида огоҳлантирди
14:17 / 05.03.2026
Қатарда 91 нафар ўзбекистонлик турар жой билан таъминланди
13:25 / 05.03.2026