Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:35 / 30.12.2017
20225
1 дақиқада ўқилади
Журналистлар йилнинг энг яхши спорт клубини аниқлашди
Фото: AP
Спорт матбуоти халқаро уюшмаси сайти хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» жамоаси 2017 йилнинг энг яхши спорт клуби деб топилди.
Бу борада, журналистлар орасида ўтказилган сўровномада, мадридликлар 23,5% овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Иккинчи ўрин футбол бўйича Германия терма жамоасига (15,86%) насиб қилди. Миллий баскетбол уюшмасининг «Голден Стэйт Уорриорз» клуби учинчи ўринни эгаллади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш