Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намойишлар туфайли Эрон парламенти шошилинч йиғилиш ўтказади
Эрон парламенти (Мажлис) 1 январь куни шошилинч йиғилиш ўтказади. Бунга мамлакат бўйлаб бошланиб кетган норозилик намойишлари сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссияси раиси Камол Деҳқон Фирузободий маълум қилди.
«Эроннинг бир қанча шаҳарларида юзага келган вазият муносабати билан тегишли шахслар иштирокида учрашув ўтказилади», дея унинг сўзларини келтирган IRNA агентлиги.
Фирузободийнинг сўзларига кўра, депутатлар «бундай ҳолатларнинг олдини олиш»ни муҳокама қилиши керак.
Бундан аввалроқ Луристон вилояти губернатори Ҳабибуллоҳ Хўжастепур шанба куни Дўруд шаҳрида рухсат этилмаган акциялар ўтказилиши вақтида икки киши ҳалок бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, полициячилар намойишчиларга ўқ узмаган, улар орасида одамлар ҳалок бўлишига «хорижий жосуслар» айбдор.
Al Jazeera телеканали маълумотига кўра, норозилик акциялари мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи шаҳри бўлмиш Машҳадда бошланганди. Манифестация иштирокчилари нархлар ҳаддан ташқари ўсиши туфайли кўчаларга чиқишди. Кейинроқ бу намойишлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ёйилди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026