Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 2018 йил “амалга оширишлар йили” деб аталди
Япония бош вазири Синдзо Абэ миллатга янги йил табригида 2018 йилни “ҳар бир киши ўз салоҳиятини амалга ошира оладиган жамиятни яратиш учун ҳаракат қилиш вақти” деб атади.
“Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан ўзгартира оламиз. Барчаси интилишларимиз ва ғайратимизга боғлиқ. Бу йил – ҳаракат қилиш вақтидир. Япония ҳар бир киши ўз салоҳиятини амалга ошира оладиган жамият қура олса, сезиларли тараққиётга эришиши мумкин”, деб айтган Абэ.
Унинг айтишича, 2018 йил “амалга оширишлар йили” бўлади.
“Биз ўтган йил сайловларда берган ваъдаларимизни секин-аста амалга оширишни бошлаймиз. Ҳукумат келажакка мўлжал олган янги миллатни яратиш учун ислоҳотларни фаол илгари суради”, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026