Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги турмада кўтарилган исёнда 9 маҳбус ҳалок бўлди
Бразилиянинг Гояс штатида жойлашган турмада исён кўтарилиши оқибатида 9 маҳбус ҳалок бўлди, 14 маҳбус яраланган. Бу ҳақда “Глобо” маълум қилди.
Seap нашри маълумотларига кўра, исён икки қарама-қарши гуруҳ ўртасидаги зиддият сабаб бошланган. Маҳбуслар матрасларни ёқиб, ёнғин уюштиришган. Ҳалок бўлганларнинг кўпи ёнғинда ёниб кетган. Ҳозирда ҳалок бўлганлар шахсини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Текширув вақтида турмада иккита тўппонча ҳамда турли қўлбола пичоқлар топилган.
Шунингдек, исён вақтида 106 маҳбус қочиб кетган. Улардан 29 нафари ушланган, 77 маҳбус қидирилмоқда. Қочиб кетган яна 127 маҳбус вазият тинчлангандан кейин турмага қайтиб келган. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар яна турмага қайтарилганлар.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026