09:54 / 02.01.2018
35584

Хўжандда паловдан оммавий заҳарланиш юз берди, 4 киши вафот этди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида яшовчи тўрт нафар шахс заҳарланиш туфайли ҳаётдан кўз юмди, яна тўрт инсон шифохонада қолмоқда. Воседаги оммавий заҳарланиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«30 декабрь куни Хўжанд шаҳрида яшовчи 8 дўст байрамни нишонлаш учун йиғилишиб, палов тайёрлашган. Бироқ палов тановул қилинганидан сўнг, улар ўзларини ёмон ҳис қилишди ва Хўжанд шаҳрининг 1-рақамли шифохонасига олиб кетилди», - дея хабар берди «АП» Сўғд вилояти ИИБ матбуот марказига таянган ҳолда.

Манба сўзларига кўра, уларнинг тўрт нафари ҳаётдан кўз юмган, яна тўрт нафари шифохонада қолмоқда.

«Ҳозирча тергов давом этмоқда ҳамда заҳарланиш сабаблари аниқлаштирилмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтган манба.

Top