Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда фавқулодда вазият тартиби узайтирилди
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакатда амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармон 2 январда Миср нашрларида чоп этилган. Фармонга кўра, фавқулодда вазият тартиби 2018 йил 13 январдан Мисрнинг бутун ҳудуди бўйлаб узайтирилади.
Фармон қуролли кучлар ва полиция идораларига террорчиликка қарши кураш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун барча ваколатларни беришни кўзда тутади. Фавқулодда вазият тартиби вақтида президент буйруқларининг бузилиши озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мисрда фавқулодда вазият тартиби 2017 йил апрелида Танта ва Искандариядаги насроний черковларида амалга оширилган терактлардан кейин 3 ойга киритилганди. Ўша ҳужумлар оқибатида 45 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Кейинчалик фавқулодда вазият тартиби яна 2 марта узайтирилган.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026