Жаҳон | 23:30 / 02.01.2018
15126
1 дақиқада ўқилади

Туркия жануби Суриядан ўққа тутилди

Фото: AFP

2 январда Туркия жанубидаги Хатай вилоятида жойлашган Яйладағи шаҳри яқинида Сурия ҳудудидан отилган иккита снаряд портлади. Бу ҳақда DHA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жабрланганлар ва вайронгарчиликлар бўлмаган. 

Таъкидланишича, Туркия қуролли кучлари таҳдидларга жавоб бериш қоидасига кўра, снаряд отилган ҳудудга жавоб ўт очган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид