Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: Россиянинг ўзига ишончи кучаймоқда
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, Россиянинг ўзига ишончи кучайиб бормоқда. Бу ҳақда у Deutsche Wirtschafts Nachrichten’га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Биз шуни эътиборга олишимиз керакки, ўз кучига ишончи кучайиб бораётган Россия билан иш кўрмоқдамиз. Шу билан бирга, «совуқ уруш» ва қуролланиш пойгаси такрорланишини хоҳламаймиз, балки Москва билан сиёсий мулоқот тарафдоримиз. Бу эса унчалик ҳам оддий нарса эмас», - дея маълум қилди Столтенберг.
Шунингдек НАТО бош котибининг умид билдиришича, Россия ва альянс ўзаро муносабатларни кучайтиради ҳамда ҳарбий каналлар бўйича алоқаларини фаоллаштиради.
Мавзуга оид
22:51 / 04.06.2026
Қримда бензин тақчиллиги. Уруш сабаб
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
20:20 / 04.06.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи бошланди
20:10 / 04.06.2026