КХДР баллистик ракетаси шаҳарга қулагани аниқланди
ОАВнинг хабар беришича, КХДР 2017 йилнинг 29 апрель куни қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятсиз синовдан ўтказган. Бу ҳақда The Diplomat АҚШ ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда ёзмоқда.
Ушбу синов жараёни баллистик ракета қисмларининг аҳоли пунктига қулаши билан якунланган.
Манба маълумотларига кўра, «Хвасон-12» ўрта ҳаракат радиусига эга ракетаси аҳоли сони 237 минг кишини ташкил қилувчи Токчхон шаҳрига қулаган.
Нашр сунъий йўлдошлардан олинган суратларни ҳам эълон қилди, улардан шаҳарга етказилган зарарни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй вакили Сара Сандерс АҚШ маъмурияти КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг руҳий ҳолати борасида аниқ бир фикрга эга эмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:25 / 23.09.2024
Эрон парадда янги ракета ва дронларни намойиш қилди
11:10 / 23.09.2024
OSINT-таҳлилчи: «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси синов пайтида портлаб кетди
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
18:21 / 19.09.2024