Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқани қайта бошлашга рухсат берилди
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Миср пойтахти Қоҳирага мунтазам авиарейсларни қайта бошлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Таъкидланишича, янги ҳужжат имзоланган куни – 2018 йил 2 январдан кучга кирган. Аввалроқ Янги йилдан кейин россияликларга Мисрга сайёҳлик йўлланмаларини сотиш бошланиши маълум қилинганди.
Россия ва Миср 2017 йил декабрда икки давлат ўртасида авиаалоқа тикланиши ҳақидаги ҳужжатларни имзолаганди. Парвозлар 2015 йил 31 октябрда Шарм-ал-Шайҳдан Санкт-Петербургга учаётган, Россиянинг “Когалимавиа” авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 самолётида теракт содир этилгандан кейин тўхтатилганди.
Теракт оқибатида самолёт бортидаги барча 224 киши – 217 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси ҳалок бўлган. Самолётнинг дум қисмида портлаш содир бўлган. Самолётга бомбани аэропорт ишчиси қўйган. Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Синай яриморолидаги бўлими ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:47 / 17.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
10:06 / 17.01.2026