Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Покистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Фото: J. Scott/ Applewhite
АҚШ Покистонга хавфсизлик соҳасида молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хезер Науэрт маълум қилди.
“Бугун биз хавфсизлик масалалари бўйича молиявий ёрдамни тўхтатамиз”, деб айтган Науэрт матбуот анжуманда.
Унинг айтишича, бу Исломободнинг Покистон ичида ва у ердан туриб ҳаракат қилувчи террорчилик гуруҳларига қарши курашдаги етарлича жонбозлик кўрсатмаганига жавоб ҳисобланади. “Покистон қатъийроқ ҳаракатлар амалга ошириши лозим”, деб айтган Науэрт.
У АҚШ аввалроқ Покистонга ҳарбий ёрдам сифатида 255 млн доллар ажратилишини тўхтатиб қўйганини эслатиб ўтди. Шу билан бирга Науэртнинг айтишича, АҚШ миллий хавфсизлигига жавоб берувчи баъзи ҳолатларда истиснолар қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
23:12 / 11.05.2026