Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“АҚШ, Россия ва Хитой Европа Иттифоқини менсимайди” – Германия ташқи ишлар вазири
Фото: AP Photo / Sait Serkan Gurbuz
Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлнинг айтишича, АҚШ, Россия ва Хитой Европа Иттифоқини етарлича ҳурмат қилмайди. У бу ҳақда Spiegel нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Москва, Пекин ва Вашингтонда умумий жиҳат бор: улар Европа Иттифоқини мутлақ қадрламайдилар. Улар уни менсимайдилар”, деб айтган Габриэль.
Габриэль Германиянинг замонавий дунёдаги роли ҳақида тўхталиб, аввал Берлин Франция, Буюк Британия ва айниқса АҚШга суянганини айтди.
Габриэлнинг фикрича, ҳозирда АҚШ дунё майдонида ўз мавқеини йўқотмоқда, сиёсий “бўшлиқ”ни эса бошқа кучлар эгалламоқда. Унинг айтишича, Сурияда бу кучлар Россия ва Эрон, савдо сиёсатида эса Хитойдир.
Габриэлнинг таъкидлашича, бу мисоллар Германия ўз қадриятларини илгари суришда муваффақиятга эришмаганини кўрсатади. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи давлатлари ташқи сиёсатда умумий Европа манфаатларини биргаликда белгилашлари зарур.
“Йиртқичлар яшайдиган дунёда ўтхўр бўлиш мушкулдир”, деб ўз фикрларини интиҳолаган вазир.
Аввалроқ Габриэль Германия АҚШ билан аввалги муносабатларни қайта кўриб чиқиб ҳамда Европа Иттифоқининг халқаро майдондаги аҳамиятини ошириб, дунёда ўз ролини мустаҳкамлаши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
14:09 / 12.05.2026