Жаҳон | 09:45 / 05.01.2018
24611
1 дақиқада ўқилади

Японияда тунец балиғи 323 минг долларга сотилди

Фото: Reuters/Toru Hanai

Японияда 2018 йилдаги илк балиқ аукционида 405 килограммлик тунец балиғи 36 млн иенга (323 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда NHK World телеканали хабар бермоқда.  

Бу тунец ушбу аукционлар ўтказилиши вақтида сотилган йириклиги бўйича 4-рақамлиси бўлди. Аукцион анъанавий равишда Токиодаги Цукидзки бозорида ўтказилди. Бу бозор балиқ ва денгиз маҳсулотлари сотиладиган энг катта улгуржи бозорлардан бири ҳисобланади. Аукцион маҳаллий вақт билан 5 январь соат 05:30да бошланган.

Бироқ бу мутлақ рекорд ҳисобланмайди: 2013 йилда 222 кг.лик тунец 1,8 млн долларга сотилган. Уни Sushi-Zanmai суши-ресторанлари тармоғи харид қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид