22:50 / 05.01.2018
162253

Мактабгача таълим муассасаси учун тўлов миқдори оширилди

Фото: ЎзА

2018 йил учун давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун ота-оналар томонидан тўланадиган тўлов миқдори эълон қилинди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорда маълум қилинган.

Унга кўра, республикадаги мактабгача таълим муассасалари икки таснифда тақсимланган: беш ёки олти ишчи куни давомида аҳолига хизмат кўрсатувчи муассасалар.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Навоий вилояти Томди, Учқудуқ ва Конимех, Нурота туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида яшовчи аҳолидан мактабгача таълим муассасаларига тўланадиган ойлик тўлов икки баравар кам миқдорда қабул қилинади.

Top