17:38 / 06.01.2018
7375

Samsung ультраюпқа ноутбук устида ишламоқда

Фото: Samsung

Samsung компанияси Intel Core i7 процессори ўрнатилган Notebook 9 ультраюпқа ноутбукини намойиш этиш арафасида. Янги ноутбукнинг оператив хотира ҳажми 16 Гб'ни ташкил қилади, ички хотира ҳажми эса - 1 Тб. 

Samsung Notebook 9 дизайнида ишлаб чиқарувчилар ўткир қирралардан воз кечишга қарор қилишди. Кумушранг корпус замонавий кўриниш олган бўлиб, ортиқча логоларга эга эмас. Дисплей махсус шарнирлар ёрдамида уланган. 

Экспертларнинг сўзларига кўра, қурилма клавиатураси анча  қулай. Ноутбук бозорга икки вариацияда - 13,3 дюймли ва 15,6 дюймли дисплейлар билан чиқади. Бугунги кунга келиб, гаджетнинг нархига доир маълумот йўқ. 

Samsung компанияси раҳбарлари ультраюпқа ноутбук тақдимоти санасига доир маълумотни беришмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, тақдимот жорий йилнинг бошида бўлиб ўтиши мумкин. Янги ноутбук чиққанидан кейин экспертлар зарур тестлар ўтказиб, уларнинг натижаларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқчи. 

Top