Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Шанҳай Халқаро бизнес-мактаби очилади
Тошкентда Шанҳай Халқаро бизнес-мактаби очилади. Тегишли келишув Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жумановнинг Хитойга сафари вақтида имзоланган. Лойиҳа ҳамкори Шанҳай университети (Shanghai University) ҳисобланади, деб хабар бермоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
Бизнес-мактаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тизимида ташкил этилади. Таълим муассасаси Шанҳай университети бакалавр ва магистр даражасини олиш имконини берувчи таълим дастурини тақдим қилади. Бизнес-мактабнинг яна бир вазифаси стартапларга кўмак кўрсатиш мақсадида тадқиқотлар ва бизнес вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш бўлади. Бизнес-мактабни яратиш ҳақидаги якуний келишувни 2018 йилнинг биринчи ярмида имзолаш кўзда тутилган.
Шунингдек, Шанҳай халқаро тадқиқотлар университетида Ўзбекистонни ўрганиш марказини тузиш ҳақида келишувга эришилган. Ушбу таълим маскани раҳбарияти ўзбекистонлик ёш олимларга Хитойда таълим олиш учун стипендиялар тақдим қилиш истагини билдирган. Ўз навбатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Хитой тадқиқотлари илмий лабораторияси очилади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
10:15 / 17.06.2026