Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Мен ўзимни ўйламадим, халқни ўйладим»
5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари вилоятда ислоҳотлар ва вазифаларни бажарилишига танқидий баҳо бериб, ўзини ўйлаган Президент бажармайдиган алоҳида ислоҳотга эътибор қаратди.
«2017 йил 15 декабрдаги Президент фармонига мувофиқ, маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш, вилоят, туман Халқ депутатлари Кенгашиларининг ролини оширилгани ва қўшимча ваколатлар берилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида солиқларнинг ҳаммасини қолдириб, маблағларни Республикага бюджетига олиб қўйилишига чек қўйилди. Ўзини ўйлаган Президент бундай қилмайди, мен ўзимни ўйламадим, халқни ўйладим», деб қатъий таъкидлади давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳар бир депутатдан тортиб, ҳудуддаги барча ташкилот раҳбарлари бирдек жавоб беради.
«Фармонга мувофиқ, маҳаллий бюджет прогнозини бажариш, солиқ қарздорлигининг камайиши ва бюджет даромадларининг қўшимча захираларини аниқлашни таъминлаган молия ва солиқ органлари раҳбарлари маошларининг 50 фоизгача миқдорда мукофотланади, бажармаганлар эса 30 фоизгача жаримага тортилади. Ҳамма раҳбарлар бир нарса билиб олиши керак: бюджетни бажармаслик - хиёнат. Аслида бюджет одамларнинг кайфияти, уларнинг ойлик маоши ва пенсияси, болаларнинг нафақа пули саналади», деб фикр билдирган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026