Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик консерваторлар етакчиси истеъфога кетди
Фото: REUTERS / Simon Dawson
Буюк Британиянинг консерваторлар партияси раиси Патрик Маклохлин истеъфога кетди. У бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳузуридаги йиғилишдан кейин маълум қилган.
“Мен бундай қарор қабул қилдим. Бош вазирга ишлаш имкониятини бергани учун миннатдорман”, деб айтган Маклохлин журналистларга.
Аввалроқ ОАВ Мэй партияга янги етакчи сифатида транспорт вазири Крис Грэйлинг ёки миграция бўйича вазир Брендон Льюисни тайинлаши мумкинлигини маълум қилганди.
Айни вақтда бош вазир қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, унда Мэй вазирлар маҳкамасининг янгиланган таркибини маълум қилади. Маклохлин, таълим вазири Жастин Грининг, қуйи палата етакчиси Андреа Лидсом, транспорт вазири Крис Грэйлинг ва бизнес, энергетика ва саноат стратегияси ишлари бўйича вазир Грег Кларк истеъфога кетиши тахмин қилинган.
8 январда Шимолий Ирландия масалалари бўйича вазир Жеймс Брокеншир ҳам истеъфога кетган, бироқ бу ҳукуматдаги ўзгаришлар билан эмас, балки вазирнинг соғлиғидаги муаммолар билан боғлиқ бўлган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026