Жамият | 18:46 / 08.01.2018
87930
1 дақиқада ўқилади

Фото: Дубай шайхлари нега ҳар йили Қорақалпоғистонга келади?

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши расмий сайти Қорақалпоғистон ахборот агентлигига асосланиб Дубай шайхларининг Қорақалпоғистонга ташрифи ҳақидаги мақолани эълон қилди.

Қайд этилишича, Дубай шайхлари ов мавсумини ўтказиш учун ҳар йили Қорақалпоғистонга келади. Улар рухсатнома асосида мамлакат Қизил китобига киритилган қушлар билан ҳайвонларни ов қилади.

Араблар асосан овчи қуш – лочин ёрдамида тувалоқ овлашни анъана қилиб олган. Тувалоқ қуши Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турлар сафига киргизилган. Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун қушнинг донаси 6000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид