Жаҳон | 09:25 / 08.01.2018
8189
1 дақиқада ўқилади

Германияда канцлер муддати чекланиши мумкин

Фото: Reuters

Германия бундестаги вице-президенти Томас Опперманн мамлакат канцлери лавозимида қолиш вақтини икки муддат билан чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда у Welt газетасига айтиб ўтган.

«Канцлер – Германиядаги энг оғир ишдир», - дея маълум қилди сиёсатчи.

Унинг таъкидлашича, канцлер ваколатлари муддати эса тўртдан беш йилга қадар узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГФР канцлери Ангела Меркель ўзини даҳшатга солган ҳодиса ҳақида гапирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид