Ўзбекистон | 16:39 / 08.01.2018
14074
1 дақиқада ўқилади

Машҳур режиссёр Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олади

Фото: Getty Images

Япониялик кинорежиссёр Киёси Куросаванинг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга мамлакат ҳақида бадиий фильм яратиш мақсадида ташриф буюрди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг Японияга ташрифи давомида ушбу мамлакат маданият ишлари бўйича агентлиги билан битим имзоланди.

Яқинда Япония Маданият вазирлиги фильмни суратга олиш ишларини қўллаб-қувватлашини билдирди ва сценарийни тасдиқлади. Фильмдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини илгари суриш.

Киёси Куросава – мустақил кинорежиссёр, сценарийнавис, актёр, ёзувчи, кинотанқидчи. Хоррор, драма, триллер, детектив жанларида ишлайди. 40 дан ортиқ фильмлар муаллифи. Қатор нуфузли мукофотлар соҳиби.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид