Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия яна бир давлатдаги сайловларга аралашишда гумонланди
Фото: AP
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг маълум қилишича, Мексикада бўлиб ўтиши режалаштирилаётган президентлик сайловларига Россия аралашувига доир белгилар бор. Бу ҳақда The Hill хабар қилмоқда.
Макмастернинг сўзларига кўра, АҚШ Россия қўпорувчилик фаолияти, ёлғон маълумот бериш ва ташвиқот қилиш бўйича чигал кампанияларни қўлламоқда, бунинг учун киберолам усулларидан фойдаланаётганидан ташвишда.
Шунингдек, маслаҳатчининг таъкидлашича, Каталония мустақиллиги бўйича референдумда ҳам Россия аралашуви кузатилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг ўзига ишончи кучайиб бораётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:49
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39
Гренландия неча пул туради?
16:57
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
15:11