Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея етакчиси 34 ёшни қаршилади
8 январда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 34 ёшга тўлди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда. Бироқ Шимолий Кореяда бу кун эсланмайди, ваҳоланки давлатнинг собиқ раҳбарлари – Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сен ва отаси Ким Чен Ирнинг таваллуд кунлари давлат байрамлари сифатида нишонлаб келинади.
Бундан ташқари, Ким Чен Иннинг туғилган санаси (1984 йил 8 январь) ва ёши Шимолий Кореяда ёдга олинмайди.
Бироқ ОАВнинг таъкидлашича, 2014 йилда америкалик баскетболчи Деннис Родман Шимолий Кореяга ташрифи вақтида айнан 8 январда Пхеньянда Ким Чен Ин иштирокидаги баскетбол учрашувида унга “Happy Birthday” (Туғилганинг кунинг билан) қўшиғини куйлаб берган.
Ким Чен Ин ҳокимиятни отасининг ўлимидан кейин 2011 йил декабрда эгаллаган. Шимолий Кореядаги анъанага кўра, раҳбарият сиёсий йўналиш узлуксиз давом этиши учун отадан ўғилга ўтиши керак.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026