Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун фотоси: Шимол ва Жануб келишди
Фото: AP
Шимолий Корея Жанубий Корея билан Пёнгчанг Олимпиадасига «алоҳида делегация» юбориш бўйича келишувга эришди. Бу делегация таркибидан артистлар, мусиқачилар ва таэквондо бўйича махсус жамоа ўрин олади. Ҳозирча шимолликлар Олимпиадага ўз спортчилари делегациясини юбориши ёки юбормаслиги маълум эмас. 8 йилдан буён КХДР Қишки олимпиадада қатнашмайди.
Бугун, 9 январь, сешанба куни Пханмунджом чегара пунктида Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бошланди.
2015 йил декабридан бери илк бор ўтказилаётган музокараларнинг асосий мавзуси Сеул ва Пхеньян муносабатларини яхшилаш бўйича амалий қадамлар, жумладан, КХДР спортчиларининг Пёнгчангдаги қишки Олимпиададаги иштироки бўлди.
Икки давлат делегациялари таркибига 5 кишидан кирди. Жанубий Корея делегациясини бирлашиш вазири Чо Мён Гён, КХДР делегациясини Кореяни бирлаштириш қўмитаси раиси Ри Сон Гвон бошқарди.
Ўз навбатида, Жанубий Корея Корея уруши давомида ажралиб кетган оилалар учрашувини 16 февраль куни ташкиллаштириш таклифи билан чиққан.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026