Ўзбекистон | 18:10 / 09.01.2018
9592
1 дақиқада ўқилади

Қуръон мусобақасида иштирок этадиганлар сони 1100 дан ошди

Фото: Muslim.uz

Ўзбекистонда илк бор барча истовчилар иштирок этиши мумкин бўлган Қуръони Карим мусобақасида қатнашиш истагини билдирганлар сони 1000 кишидан ошди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Шу билан бирга, қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, дейилади Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита маълумотида.

Мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 9 январь ҳолатига кўра, Республика бўйича 847 нафар эркак ва 284 нафар аёл киши жами 1101 юртдошимиз ҳужжат топширган. 8 январдаги ҳолат бўйича бу рақам 733 кишини ташкил этган эди. 

Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча ўзбекистонликлар ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 13 январь кунига қадар давом этади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид