17:35 / 09.01.2018
6260

Польша бош вазири ТИВ раҳбарига «жавоб берди»

Польша Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Витольд Вашчиковский истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий бу борадаги ўзининг тегишли қарори ҳақида маълум қилган.

Польша вазирлар маҳкамаси раҳбари мамлакат президенти Анжей Дудага бу борадаги қарорни Варшавадаги тантанали маросим давомида тақдим этган. Вашчиковский маросимда қатнашмади, у президентлик саройини тадбир бошланишидан бир неча дақиқа аввал тарк этган.

Кейинчалик ИИВ давлат котиби ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Яцек Чапутович Польша ташқи ишлар вазири сифатида қасамёд келтирди.

 

Top