Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда давлат автоинспекцияси ходимлари сони 10 мингга қисқартирилди
Россияда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари таркиби 10 минг кишига қисқартирилди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
“Президентнинг 2017 йил 31 декабрдаги фармони билан Россия ички ишлар вазирлиги ходимлар таркиби 2018 йил 1 январдан 10 минг кишига қисқартирилди”, деб маълум қилган манба.
Унинг айтишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ва йўл-патруль хизматида ишловчилар қисқартирилмоқда. Фақатгина рўйхатга олишни амалга ошириш, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ лавозимлар сақлаб қолинади.
Қисқартирилган ходимлар ўз хоҳишларига кўра ички ишлар вазирлигининг бошқа бўлинмаларидаги бўш жойларга ўтказилишлари мумкин.
Мавзуга оид
22:14
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10