Ўзбекистон | 23:30 / 09.01.2018
27140
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Чирчиққа боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни яна Тошкент вилоятига чиқади. «Kun.uz» манбаси хабар беришича, президент Чирчиқ шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу сафари давомида иқтисодий объектларни кўздан кечириши, шунингдек, ҳарбийлар билан учрашиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада, 5 январь куни президент Тошкент вилоятида ислоҳотларнинг бориши жараёни билан танишган, шу куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва Ғуломжон Ибрагимов вилоятнинг янги ҳокими сифатида таништирилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид