Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда милиция Россияга кўчиб ўтишни хоҳлаган одамларни ҳайдаб солди
Тожикистон пойтахти милицияси ходимлари РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси ёнида тартибсизликлар рўй беришига йўл қўйишмади.
8 январга ўтар кечаси бино олдида Россияга кўчиб ўтиш ҳақида ариза топширмоқчи бўлган 2,5 мингга яқин киши йиғилган. «Вазият назоратдан чиқди, биз милиция ходимларини чақиришга мажбур бўлдик», - дея хабар берди РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси матбуот котиби Галина Александрова.
Милиция ходимлари тажовузкор кайфиятдаги оммани ҳайдаб солган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмади. РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси ёпиб қўйилди. Бино олдида милиция ходимлари навбатчилик олиб бормоқда.
Галина Александрованинг сўзларига кўра, ҳозирда Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчилар фақатгина ваколатхонанинг веб-сайти орқали ариза юборишлари мумкин.
Мавзуга оид
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
18:59 / 02.04.2026