Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ разведкачи Россияни узоқ йиллик урушларга тайёрланишга чақирди
«Роснефть» раҳбари Игорь Сечиннинг маслаҳатчиси Андрей Безруков Россия келгуси бир неча йил, эҳтимол ўнлаб йиллар давомида уруш шароитида яшашига тўғри келишини билдирди.
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ)да сўзга чиққан сиёсатшунос ва «Роснефть» раҳбари маслаҳатчиси Андрей Безруковнинг айтишича, Россия келгуси йилларда, ҳатто бир неча ўн йил давомида турли шаклдаги ҳарбий қарама-қаршиликларга дуч келиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, бу тўғридан тўғри қуролли тўқнашувлар ёки бошқа ҳудудларга кўчган узоқ давом этувчи можаролар кўринишида бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу муносабат билан давлат бошқаруви ва иқтисодиётни нафақат ривожланиш, балки мудофаа вазифаларини ҳам бажара оладиган тарзда шакллантириш зарурлигини айтган.
Безруков, шунингдек, Россияга биологик хавф-хатарлар таҳдид солаётганини ҳам иддао қилди.
Андрей Безруков собиқ совет ва россиялик разведка ходими бўлиб, 2010 йилда АҚШда фош этилган ва кейинчалик Россияга қайтарилган агентлар гуруҳи таркибида бўлган.
Айни пайтда форумнинг очилиш куни Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир неча киши жабрланган, нефть терминали ҳудудида ёнғин чиққан ҳамда аэропорт фаолиятида вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026