Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг айрим ЙПХ ходимларига қонун талаби бир пулми?
KUN.UZ таҳририятига ўқувчилардан бири мурожаат қилиб, ЙҲХБ ходими билан бўлган тортишув акс этган видеотасвирни юборди. Мурожаатга илова қилинган видеони кўриб, ҳайдовчи ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилганини тушуниш қийин эмас.
Мурожаатда ёзилишича, воқеа Қашқадарё вилоятида рўй берган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-отряд ЙПХ ходими Бекмирзаев Сарвар, унинг тўхташ ишорасига бўйсунган ҳайдовчининг қонун асосида ҳужжатларни кўрсатиш талабини бажармаган.
Бунинг ўрнига у раҳбари Нормўминов Камол экани айтилаётган ходимни чақирган. У эса, вазиятни холис баҳолаш ва ходим хатосини тузатишга кўрсатма бериш ўрнига ҳайдовчига жисмоний куч ишлатишга қарор қилган.
Бундан ташқари, Нормўминов ёрдамга бошқа ходимларни ҳам чақирди, дейилади мурожаатда.
KUN.UZ таҳририяти ушбу видеода акс этган ҳолат бўйича мутасадди идоралардан изоҳ кутади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026