Спорт | 14:30 / 11.01.2018
5148
1 дақиқада ўқилади

29 ёшли баскетболчи МБА ўйинларида 20 минг очко жамғарди

Фото: Getty Images

«Голден Стэйт Уорриорз» баскетбол клуби ҳужумчиси Кевин Дюрант МБА мунтазам чемпионатининг «Лос-Анжелес Клипперс»га қарши кечган учрашувида фаолияти давомидаги 20 мингинчи очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Беллашув «Голден Стэйт»нинг 106:125 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди, Дюрант 40 баллни жамғарди.

Учрашув ўтказилаётган пайтда 29 ёшу 103 кунлик бўлган Дюрант тарихда 30 ёшга қадар 20 минг очкони ўз номига расмийлаштирган бешинчи ўйинчига айланди. Фақатгина Леброн Жеймс ундан ёшроқ бўлган пайтда буни уддалай олган (28 ёшу 17 кунлик).

Шунингдек, 30 ёшга киришидан аввал 20 минг очкони жамғарган баскетболчилар рўйхатида Уилт Чемберлен, Майкл Жордан ва Коби Брайант бор.

Мавзуга оид