Жаҳон | 17:35 / 11.01.2018
6863
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ёзда Европага танк бригадасини юборади

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари Европага 2018 йилнинг ёзида Европадаги ўз кучларининг ротацияси доирасида 1-кавалерия дивизияси таркибига кирувчи 1-танк бригадасини юборади. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги миссияси пайшанба куни маълум қилди.

"Америка армияси Европага 2018 йилнинг ёзида 1-танк бригадасини юборади. У Техаснинг Форд-Худида жойлаштирилган 1-кавалерия дивизицияси таркибига киради ҳамда бу Atlantic Resolve амалиёти кучларининг навбатдаги ротацияси доирасида юз беради", - дейилади НАТО миссияси баёнотида.

Atlantic Resolve амалиёти 2014 йилнинг апрелида ишга туширилган. АҚШ ва НАТО расмий изоҳига кўра, унинг мақсади – Қримнинг Россияга қўшилганидан сўнг, Шарқий Европа мамлакатларининг “ўзига ишончини тиклаш”. АҚШ қуруқликдаги кучлари амалиёт доирасида Польша, Болтиқбўйи давлатлари, Руминия, Болгария ва Венгриядаги машқларда қатнашмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид