Жаҳон | 09:56 / 11.01.2018
9914
1 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири мамлакатга ИШИДнинг қанча жангариси қайтиб келганини айтди 

Фото: CBC

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг тахминан 60 жангариси Канадага Яқин Шарқдан қайтиб келган. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, разведка хизматлари бу шахсларни кузатмоқда, шунинг учун канадаликлар ўзларини хавфдан холи, деб ҳисоблашлари мумкин.

Унинг қўшимча қилишича, разведкага Канада билан боғлиқ бўлган 180 шахс маълум. Улар ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларига қўшилиш учун учинчи мамлакатларга сафар қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид