Ўзбекистон | 22:37 / 11.01.2018
27934
4 дақиқада ўқилади

Президент виртуал қабулхонаси янги версияда ишга тушади

2018 йил Давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини такомиллаштиришга доир янги уч йиллик стратегия ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек янги стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш доирасида биринчи ўринда мобил ҳукуматга ўтиш жараёни йўлга қўйилади. KUN.UZ мухбири Ахборот технологияларини ривожлантириш вазири ўринбосари О.Умаровнинг "Тараққиёт стратегияси" марказида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Бугунги кунда Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони тахминан 20 миллионни ташкил қилса, улардан 17 миллиони айнан мобил интернет фойдаланувчиларидир. Шундай экан, барча давлат органлари ва идоралар яқин орада мобил қурилмалар орқали электрон хизмат кўрсатиш масаласига катта эътибор қаратади", дейди вазир ўринбосари. 

О.Умаров соҳада белгилаб олинган қатор муҳим устувор йўналишларга тўхталиб ўтди:

1. Давлат органларидаги турли жараёнларни оптималлаштириш учун шунчаки автоматлаштирилган тизимларни жорий қилишгина эмас, балки интеллектуал тизимларни жорий қилиш ҳам кўзда тутилмоқда. 

2. Давлат электрон хизматлари. Бугунги кунда 350дан ортиқ интерактив хизматлар ягона порталда жорий қилинган. Бу хизматларнинг тахминан 20 фоизигина аҳоли ўртасида талабгор. Шу боис Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда энг устувор 50 хизмат тури аниқланди, улар оптималлашув ва такомиллашув жараёнларидан биринчи бўлиб ўтади ҳамда электрон шаклга ўтказилади. 

3. Ахборот майдонининг барча тизимларини бирлаштирувчи Интеграцион платформа яратиш. Шунда одамлар ҳужжатлар билан хонама-хона сарсон бўлмай, электрон ҳужжатларнинг идоралараро узатилиши йўлга қўйилади. 

3. Бутун республика бўйлаб сайловчиларни рўйхатга олувчи ягона тизим жорий қилиш ва сайлов жараёнини бошқариш.

4. Президент виртуал қабулхонасининг янги версияси. Бугунга келиб 1,5 миллион киши давлат раҳбарининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. Тез орада виртуал қабулхонанинг янги версияси ишга тушади. Унинг аввалгисидан фарқлари:

- мурожаатлардан келиб чиқиб таҳлиллар ўтказилади: энг кўп бериладиган саволлар қайси, аҳолини кўпроқ қандай муаммолар ўйлантирмоқда - шу каби саволларга кўп бериладиган жавоблар тайёрланди, бу баъзи одамларнинг мурожаат қилмай турибоқ ўзини қизиқтирган саволга жавоб топиш имконини беради.

- бир электрон майдондан истаган раҳбарга чиқиш имкони. Бугунги кунда кўплаб вазирлик ва идоралар ўз сайтига эга. Уларнинг ҳар бирига алоҳида мурожаат қилиш кўпинча қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Энди буларнинг бари марказлаштирилади. 

- онлайн-консультант. Call-марказлар мавжуд, энди уларга қўшимча равишда чатлар орқали саволлар бериш ва муайян муаммо ечимини излаш имкони киритилади.

- маълумотлар таҳлили. Ушбу маълумотлар асосида тўғри бошқарув қарорини қабул қилиш. Қайси секторларда муаммо энг кўплигини билиб олиш ва шундан келиб чиққан ҳолатда йиғилишлар кун тартибини шакллантириш.

5. Давлат органлари хатти-ҳаракатлари очиқлиги. 2015 йилда очиқ маълумотлар портали ишга тушди. Мазкур портални модернизациялаштириш кўзда тутилмоқда. Шу йилнинг ўзида камида 500 маълумот тақдим этиш. Бу энг аввало давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлайди. Шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама қилинувчи портал ҳам модернизация қилинади, бунинг учун техник майдон ҳам ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди