Саудия валиаҳд шаҳзодаси фақат ўзига бўйсунувчи мини-армия тузди

Фото: Al Jazeera
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон дунёдаги энг йирик хусусий ҳарбий компания Blackwater каби мини-армияни ташкил этди. Бу ҳақда Sabq нашри хабар берди.
“Ал-Ажраб қиличи” деб ном олган тузилма 2015 йилда шакллантирилган, бироқ қироллик гвардияси таркибида фақатгина валиаҳд шаҳзодага бўйсунувчи бундай бўлинма борлиги ҳанузгача маълум бўлмаган. Гуруҳ таркибига жиддий ҳарбий тайёргарликдан ўтган 5 минг аскар ва зобит киради. Улар орасида тезкор жавоб бериш кучлари, ҳаво десанти, жанговар сузувчилар, намойишларни бостирувчи, миналардан тозаловчи отрядлар ва снайперлар бор.
Нашрнинг таъкидлашича, сара ҳарбийлардан тузилган гуруҳнинг вазифаларига қирол ва валиаҳд шаҳзода, VIP-шахслар, қироллик қароргоҳларини ҳимоя қилиш, қирол ва валиаҳд шаҳзода ташкиллаштирган барча тадбирларда хавфсизликни таъминлаш киради.
Баъзи маълумотларга кўра, бу кучлар ноябрь бошида коррупцияда айбланганларни ҳибсга олишда иштирок этган.
Жанговар отряднинг номи иккинчи Саудия Арабистони давлати асосчиси имом Турки бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ол-Сауднинг (давлатни 1824-1834 йиллар бошқарган) қиличи номига қўйилган. 19-асрда қилич имом Сауд бин Файсал Ол-Сауд томондан Баҳрайннинг ўшандаги қироли шайх Исо бин Ҳалифага берилган. Қилич ҳукмрон Ал-Ҳалифа оиласида 140 йил сақланган ва 2010 йилда Саудия Арабистонининг ўша вақтдаги қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол-Саудга қайтарилган. Қилич марҳум қиролдан унинг укаси, амалдаги қирол Салмонга мерос бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

22:01 / 13.05.2025