Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ҳақида хабар берган фуқаролар энди моддий рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарори билан Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.
Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялари томонидан қуйидаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:
туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваригача;
Республика идоралараро комиссияси — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда.
Фуқаролар ҳар бир тасдиқланган хабар учун юқорида белгиланган рағбатлантириш миқдорининг:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун — 50 фоизигача;
унча оғир бўлмаган жиноятлар учун –75 фоизигача;
оғир жиноятлар учун — 100 фоизигача;
ўта оғир жиноятлар учун — 150 фоизигача пул маблағлари билан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғаларини бериш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026