Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар БАА устидан БМТга шикоят қилди
Фото: Anadolu
Қатар Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбий самолётлари мамлакат ҳаво кенглигини бузгани муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят билан мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.
Қатарнинг БМТдаги ваколатхонаси Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбий самолётларидан бири мамлакат ҳаво чегараларини бузганлигини хабар қилди.
Доҳа Абу Дабини халқаро ҳуқуқ нормалари ва Қатар миллий хавфсизлигига таҳдид солганликда айбламоқда.
Шикоятнинг нусхаси БМТ бош котиби Антониу Гутерришга тақдим этилган.
Қатар шундай ҳолат такроран содир бўлган тақдирда, ҳаво кенглиги ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун чоралар кўриш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
15:11
Беҳзод Ҳамроев БМТ комиссияси сессияси раиси ўринбосари этиб сайланди
14:17
Қатарда 91 нафар ўзбекистонлик турар жой билан таъминланди
13:25
“Ўзимни хавфсиз ҳис қилмаяпман” – уруш фонида араб давлатларидаги ўзбеклар нима дейди?
09:20 / 04.03.2026