Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Лондонга ташрифини нега бекор қилганини айтди
Фото: Time.com
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Лондонга ташрифни аввалги давлат раҳбари Барак Обама маъмурияти ҳаракатларидан норози бўлгани учун бекор қилган. Бу ҳақда у твиттерда ёзди.
«Менинг Лондонга ташрифим бекор қилинишига сабаб шундан иборатки, мен Обама маъмуриятининг ишқибози эмасман, у Лондондаги энг яхши элчихона биносини арзимаган пулга сотиб юборди, шаҳар четида эса 1,2 млрд долларга янгиси қурилди. Мен тасмани кесиб беришимни хоҳлаганмисиз? Йўқ!» - дея ёзди Трамп.
Аввалроқ Daily Mail нашри Трамп Британияга белгиланган сафарини бекор қилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026