Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўтган йили қанча нефть ва газ қазиб олди?
Ўзбекистон 2017 йилда нефть қазиб олишни 6,3%га, 806 минг тоннага қадар қисқартирди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йили табиий газ қазиб олиш ҳажмини 2016 йил билан таққослаганда 0,5 фоизга оширди - 56,417 миллиард куб метргача.
Ўзбекистон корхоналари ўтган йили тахминан 4,04 миллион тонна кўмир қазиб олишди, бу 2016 йилга нисбатан 4,4 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон автомобиль бензини ишлаб чиқаришни ҳисобот даврида 2,5%га – 1,1 млн тоннага қадар қисқартирди. Ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 4,5%га камайди - 962,9 минг тоннага қадар.
Мавзуга оид
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
11:10 / 17.06.2026
Ўқиш мақсадида чет элга чиққанлар сони камайди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
22:12 / 11.06.2026