Британия ва Японияда парранда гриппи тарқалмоқда

Фото: AP
Британия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат жануби-ғарбидаги Дорсет графлигида 17 та ёввойи қушда H5N6 парранда гриппи билан касалланиш ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, бу 2017-2018 йилги қишки мавсумда қайд этилган илк шундай ҳолатдир. Штамм ўтган йили Хитойда кузатилган касалликдан фарқ қилади ҳамда инсон учун катта хатар уйғотмайди.
"H5N8 парранда гриппидан одамлар соғлиги учун таҳдид жуда паст. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати стандартлари бўйича агентлик хабарига кўра, касаллик озиқ-овқат учун хатар туғдирмайди", - дейилади вазирлик баёнотида. Аниқлик киритилишича, вирус паррандалар учун "жуда юқумли" ва "ўлимга" олиб келади.
Япониянинг Сикоку оролидаги Кагава префектурасида эса январь ойида тахминан 92 минг товуқ парранда гриппи вируси туфайли йўқ қилинди. Бу ҳақда Япония Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берган.
Унинг маълумотларига кўра, бу касаллик Сануки шаҳри ва унга яқин туманлардаги бир неча фермаларда қайд этилган. Таҳлиллар Н5N6 штаммли парранда гриппи вирусига ижобий реакцияни кўрсатди.
Паррандаларни йўқ қилиш бўйича амалиётда 750 киши, жумладан ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари ходимлари қатнашди. Парранди гриппи вируси аниқланган фабрикалардан 10 километр радиусда карантин ҳудуди жорий этилди, тухум, товуқ ва ундан маҳсулотларни бу туман ташқарисига олиб чиқиб кетишга тақиқ қўйилди. Йўлларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
-
Россия авиакомпанияларига чет эл самолётларини экипажи билан бирга ижарага олишга рухсат берилди
Жаҳон | 23:40 / 08.04.2025
Мавзуга оид

12:05 / 07.04.2025
Telegraph: Британия сувларида Россиянинг жосуслик датчиклари топилди

18:24 / 05.04.2025
Японияда тоғларга чиқа оладиган робот-от тақдим этилди

20:21 / 03.04.2025
Японияда шўрвадан кемирувчи чиққани туфайли салкам 2 мингта ресторан вақтинча ёпилди

21:50 / 31.03.2025