«Барселона» клуби колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина таништирув маросимини ўтказди.
23 ёшли футболчи клуб билан расман шартнома имзолади ва «Камп Ноу»га, мухлислар олдига чиқди. Қизиғи шундаки, у майдонга тушишдан олдин бутсаларини ечиб ташлади.
Эслатиб ўтамиз, Мина каталонияликлар билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг трансфери 11,8 миллион еврони ташкил қилди.