Mercedes-Benz G-Class улкан смола бўлагига жойлаштирилди
Германиянинг Mercedes-Benz компанияси Кобо марказига кираверишда синтетик смоладан ясалган улкан инсталляция ўрнатди. У Детройт автосалонига компаниянинг тайёргалиги ҳисобланади. Смоланинг ичида 1979 йилда ишлаб чиқилган ҳақиқий G-Class моделини жойлаштиришди. Ўзига хос санъат асари «вақтга бўйсунмаслик»ни англатиши керак.
Компаниянинг хабар қилишича, улар қаҳрабо сингари оригинал G-Class машинасининг «генетик материалини консервалаш»нинг уддасидан чиқишган ва йўлтанламасни шу усулда келгуси авлодга етказишга қарор қилишган. Унинг узунлиги 5,5 метр, эни — 2,55, баландлиги — 3,10 метрни ташкил этади. Ушбу ўрнатмани ҳосил қилишга муаллифлар 90 кун ва 44,4 тонна синтетик смола ишлатишган.
Детройт автосалонида янги авлод G-Class йўлтанламасининг жаҳон тақдимоти бўлиб ўтади. Ишлаб чиқарувчи ниқобланган машина суратларини эълон қилган бўлса-да, интернет тармоғида ниқобсиз фотосуратлари ҳам пайдо бўлди.
Бундан ташқари, янги йўлтанламаснинг айрим техник хусусиятлари ҳам маълум. Масалан, янги авлод G-Class 9 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ва оғир йўл шароитлари учун махсус электроник бошқарув тартибига эга бўлади.
Мавзуга оид
13:52 / 15.06.2024
Учтепа туманида Mercedes-Benz микроавтобусида ёнғин келиб чиқди
14:58 / 26.05.2024
Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?
18:27 / 10.02.2024
Тошкентда Mercedes-Benz қарздорлик сабаб аукционда сотилади
17:56 / 18.11.2023