14:43 / 15.01.2018
4761

35 киши. Ироқдаги портлашлар қурбонлари сони ошмоқда

Фото: Reuters

Ироқ пойтахти Бағдодда худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган иккита портлаш натижасида камида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ҳодиса шаҳар марказидаги ал-Тайарон майдонида юз берган. Бу жой шаҳардаги энг гавжум ерлардан бири ҳисобланади, сабаби бунда иш топишни мақсад қилган қурувчилар йиғилади. 90 дан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Ироқ ИИВнинг хабар беришича, ҳужум икки нафар худкуш эркак томонидан амалга оширилган. Бу Ироқда сўнгги уч кун ичидаги иккинчи терактдир.

Бағдодда портлашлар содир бўлди

13 январь куни худкуш террорчи пойтахтнинг шимолий қисмидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди, натижада беш инсон ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг тахминича, зўравонлик ҳолатлари кўпайганига май ойида бўлиб ўтиши керак бўлган парламентлик сайловлари муддати яқинлашаётгани сабабдир.

Top