Airbus Boeing’ни ортда қолдирди
Airbus Европа авиасозлик компанияси 2017 йилда самолётларга олинган буюртмалар бўйича Boeing’ни ортда қолдирди.
Airbus’нинг йиллик фаолият кўрсаткичлари тўғрисидаги хабарда айтилишича, компания ўтган йили 44 мижоздан 1109 та самолётга буюртма олди. Шу билан бирга, Boeing маълумотларига кўра, Америка корпорациясида буюртмалар сони 912 тани ташкил этди.
Airbus хабарида таъкидланишича, компания ўтган йилда 718 та машина етказиб берди, бу 2016 йил билан таққослаганда 4 фоизга кўп. Хабарга кўра, самолётлар 85 та мижозга етказиб берилди.
Airbus президенти ва бош директори Фабрис Брежьенинг қайд этишича, бу “буюк ютуқ жамоанинг ишга содиқлигидан далолат беради ҳамда компанияни янги имкониятларга янада ишончли, кучли ва тайёр қилади”.
Бундан ташқари, Airbus дунёдаги энг йирик серияли авиалайнер Airbus A380’ни ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлиши мумкин. Бу агарда БААдан Emirates авиакомпанияси бу самолётларга янги буюртма жойлаштирмаса юз беради. Бу ҳақда Airbus тижорат директори Жон Лихи маълум қилган.
"Ростини айтганда, агарда Emirates билан битимга эриша олмасак, дастурни тўхтатишдан бошқа йўлимиз қолмайди", - дея унинг сўзларини келтирган AFP.
Airbus А380’ни ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида Reuters агентлиги ҳам декабрь ойида манбаларга таянган ҳолда хабар берганди. Унинг маълумотларига кўра, Airbus ва Emirates ўртасида тахминан 16 млрд долларга 36 та самолётни сотиб олиш бўйича музокараларда аниқ битимга эришилмаган.
Airbus A380 – дунёдаги энг йирик серияли йўловчи авиалайнери бўлиб, унинг биринчи версиясида максимал сиғим 853 кишини, максимал парвоз массаси 575 тоннани ташкил этади, қанотлари кенглиги 79,7 метр, максимал парвоз масофаси 15,2 минг километр, крейсерлик тезлиги 945 км/с.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
10:20 / 21.10.2024