Спорт | 13:00 / 15.01.2018
14323
1 дақиқада ўқилади

Антонио Кассано: «Реал»да ит каби овқатланиб, кечалари ухламасдим

Фото: Goal.com

Италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано Мадриднинг «Реал» клуби сафида 2006-2008 йиллардаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.

«Мен «Реал»да «галактикос» вақтида тўп сургандим. Шартномани олти ярим йилга имзоладим, бироқ у ерда 18 ой давомида бўлдим.

Ҳар жума куни самолётга ўтириб, Римга қайтиб келардим. Мен худди ит каби овқатланиб, кечалари ухламасдим. Менинг ҳаётим жуда ёмон даражага тушиб қолганди», - дея Кассанонинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Хорди Альба «Реал» ҳақида фикр билдириб, Каталонияда бундай натижалар учун нима қилишларини айтиб ўтганди.

Мавзуга оид