Жаҳон | 16:40 / 15.01.2018
13983
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев қачон катта сиёсатга қайтади? 

Фото: Дмитрий Азаров / Коммерсантъ

Қирғизистонлик социал-демократлар ўзларининг умумреспублика қурултойини ўтказиш санасини маъқуллашмоқда. Бу ҳақда 24.kg партия сиёсий кенгаши аъзоси, парламент депутати Марат Омонқуловга таянган ҳолда хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, қурултой, дастлабки маълумотларга қараганда, февраль охирида бўлиб ўтади. Аниқ сана ҳозирча аниқланмади, бироқ тайёргарлик олиб бориляпти.

Кун тартибига фақат битта масала қўйилади – мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни сиёсий ташкилот раислигига илгари суриш ва сайлаш.

Алмазбек Атамбоев давлат раҳбари лавозимида бўлган пайтида журналистларга сиёсатда қолиши ҳамда партияни янгилаш билан шуғулланиши ҳақида маълум қилганди. Собиқ президент бўлажак парламент сайловларида Қирғизистон СДП партия рўйхатида бошчилик қилишини ҳам таъкидлаб ўтган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид