Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денис Истомин Australian Open мусобақасини ғалаба билан бошлади
Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи Australian Open турнири старт олди. АТР рейтингида 56-ўринда бораётган Денис Истомин турнирнинг биринчи раундини муваффақиятли ўтказди.
Ўзбекистонлик теннисчи биринчи даврада франциялик АТР рейтингида 81-ўринда бораётган Пьер-Ҳюз Эрберга қарши кортга чиқиб рақибини тўрт сет якунига кўра, 6:2, 6:1, 5:7, 7:6 (тайбрейкда 7:3) ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўлланма олди.
Иккинчи даврада Денис Истоминга АТР рейтингида 50-ўринни банд этиб турган 23 ёшли британиялик теннисчиси Кайл Эдмунд рақиблик қилади. Маълумот учун, Кайл турнирнинг биринчи даврасида мусобақанинг 11-тартиб рақамли теннисчиси, дунёнинг етакчи теннисчиларидан бири жанубий африкалик Кевин Андерсонни беш сетда 6:7 (4:7), 6:3, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлуб этиб сенсация қайд этган.
Денис Истоминнинг биринчи раундаги муваффақиятли ўйини асосий вазиятларини қуйида томоша қилишингиз мумкин:
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
08:30 / 01.02.2026
Қозоғистонлик теннисчи Australian Open ғолиби бўлди
01:22 / 19.01.2026