Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ суриялик курдларга махфий битим бўйича зенит-ракета мажмуаларини берган – ОАВ
АҚШ суриялик қуролланган курдлар тузилмаларига (YPG) махфий битим доирасида олиб юрилувчи зенит-ракета мажмуалари партиясини топширган. Бу ҳақда РИА «Новости» «Ал-Масдар» порталига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Нашр маълумотларига кўра, олиб юрилувчи зенит-ракета мажмуалари Сурия шимоли-ғарбидаги Африн туманида бўлган курдлар тузилмаларига берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Сурияда «исталган дақиқада» ҳарбий амалиёт бошлаш билан таҳдид қилгани хабар берилганди. Унинг маълум қилишича, Сурия шимолида АҚШ томонидан ташкил этилаётган «чегара хавфсизлик кучлари» Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, Суриядаги ҳарбий амалиёт «исталган дақиқада» бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026